UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 ноя 08:02
Янгиликлар

Футбол

U-19 Осиё чемпионатига саралаш. Бир киши кам бўлиб Саудия Арабистони билан дуранг ўйнадик

Қитъамизнинг бир нечта давлатларида U-19 Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ўтказилди.

Хабарингиз бор, келаси йил Ўзбекистонда тарихда илк бор ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Танловдан ташқари ушбу мусобақа саралаш босқичида қатнашган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси охирги ўйинини Саудия Арабистонига қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобини қайд этди. 

Бунгача Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Ҳиндистон билан Афғонистонни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Саралаш ўйинлари мезбони Саудия Арабистонига қарши баҳсда биринчи тайм охирида бир киши кам бўлиб қолдик. Чунки ҳакам футболчимизга қизил карточка кўрсатди. 

Шунга қарамай йигитлар ирода кўрсатган ҳолда 88-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида Жасурбек Жалолиддинов томонидан киритилган гол ёшларимизга бир очко тақдим этди. 

Шундай қилиб, тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Саудия Арабистони U-19 терма жамоаси ҳам қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг