UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0

28 фев 12:39
Янгиликлар

Футбол

U-20 Осиё кубоги. Факт ва рақамлар

Эртага U-20 Осиё кубоги старт олади ва илгари Осиё U-19 чемпионати номи билан аталган мусобақа беш йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини давом эттиради.

Қитъа турнири олдидан статистика ихлосмандларини турнирга оид баъзи фактлар билан таништириб ўтамиз.

Индонезия сари йўл

Турнирнинг энг яхши 4 та терма жамоаси жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Агарда Индонезия ярим финалга қадар етиб борадиган бўлса, қўшимча йўлланма учун кураш олиб борилади.


Мусобақа ўтказиладиган иншоотлар

Учрашувлар икки шаҳарнинг тўрт стадионида ўтказилади, булар: "Бунёдкор", "ЖАР", "Локомотив" (барчаси — Тошкент) ва "Истиқлол" (Фарғона).


Метин ҳимоя

Эрон, Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари саралаш босқичи давомида ўз дахлсизлигини сақлаб қолишди. Аслида, Саудия саралаш гуруҳида мусобақа мезбони Ўзбекистонга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Аммо мезбон жамоа иштирокидаги ҳар қандай натижа расман ҳисобдан чиқарилган.

Энг сермаҳсул жамоа 

Япония саралаш босқичида энг кўп гол урган жамоага айланди. "Самурайлар" жами 22 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.


Тўхтатиб бўлмас жамоа

Иордания Шимолий Мариана ороллари дарвозасига жавобсиз 16 та гол уриб, саралаш босқичида битта ўйинда энг кўп тўп киритган жамоага айланди.

Саралаш босқичида олтитадан гол урган Эрон ва Жанубий Корея вакиллари Амир Иброҳимзода ва Ли Ён Жун финал босқичида иштирок этади. Бироқ улардан ҳам кўпроқ тўп киритган (9 та гол) япониялик Канта Чиба Ўзбекистондаги мусобақада иштирок этмайди.


"Гол машинаси"

Юқорида тилга олинган эронлик Амир Иброҳимзода саралаш босқичининг бир ўйинида энг кўп гол урган футболчи бўлди. Ҳужумчи Бруней устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонилган баҳсда бешта тўп киритди.

 

Мунтазам гол урувчилар

Жанубий Корея футболчиси Ли Ён Жун, иорданиялик Абу Таха ва индонезиялик Раббани Тасним саралаш босқичининг ҳар бир учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.


Чемпионларга бой турнир

Саудия Арабистони мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, чемпионлик учун курашаётган 16 жамоа орасида яна етти нафар собиқ титул эгалари мавжуд, булар — Хитой, Ироқ, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Сурия ва Қатар.

Сандиқлари тўлган жамоа

Жанубий Корея ушбу турнирда 12 маротаба зафар қучган ва бу энг яхши натижа саналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг