26 фев 11:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайлдер нокаут эвазига бешинчи бор камарини ҳимоя қилди
Ҳозиргина АҚШда навбатдаги профессионал бокс кечаси ўз якунига етди.
Оқшомнинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер (37-0, 36КО) 34 ёшли ҳамюрти Жеральд Вашингтон (18-0-1, 12КО)га қарши рингга кўтарилди.
Жангнинг бешинчи раундида Уайлдер рақибини нокаут ҳолатига тушириб қўйди. Вашингтон ўрнидан туришга муваффақ бўлди. Лекин рефери жангни давом эттириш бефойда эканлигини билдириб, уни тўхтатди.
Ҳавола :
Фикрлар