UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

06 окт 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер: «Усикнинг Жошуа устидан қозонган ғалабаси мени ажаблантирмади»

Деонтей Уайлдер украиналик боксчини бажарилган ишлар учун мақтади.

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер Александр Усикнинг Энтони Жошуа устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди. Америкалик боксчининг сўзларига кўра, Усик биринчи жангларида ўзининг янги вазн тоифасига мослашган, бу унга Жошуани мағлуб этишга ёрдам берган.

«Мени жанг натижаси ҳайрон қолдирмайди. Малик Скотт ҳар доим Усик ва унинг маҳорати ҳақида гапиради. Бундан ташқари, у биринчи оғир вазн тоифасидан чиққан. Сашанинг аниқ муаммолари бор эди. Супероғир вазн тоифасида у Чазз Уизерспун ва Дерек Чисорани енгди, бироқ бу услублар жанги. Александр бу вазиятда шунчаки Жошуани ўқий олди. Ўйлайманки, иккинчи учрашувда у буни яхшироқ ҳисоблаб чиқади»


Уайлдер боксчиларнинг реванш жангидаги имкониятлари ҳақида ҳам тўхталди

«Александр бундан ҳам тезроқ бўлишини айтди ва мен унинг тезлиги бироз ошишига ишонаман. Лекин, барибир бу бокс. Бу содир бўлмагунча биз билолмаймиз», - деди Уайлдер BT Sport Boxing нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг