UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

15 мар 15:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Тадбирлар

Уч авлод учрашувидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  БоксАҳмадалиев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 23 август куни ўтказилган йиғилишда умумтаълим мактабларини оталиққа олиш, уларни ҳудуддаги “Энг намунали мактаб”га айлантириш каби масалалар бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 234-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш, аҳоли, шу жумладан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кеча мазкур мактаб ёшлари Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Муроджон Аҳмадалиев билан учрашиш шарафига муяссар бўлишди. Ёшлар билан ўтказилган ушбу учрашувда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, спорт фахрийси Эркин Каримов ҳам иштирок этди.

Спорт фахрийлари томонидан мактабда олинадиган билимларнинг катта ҳаётда не чоғлик ас қотиши, унинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни, шунингдек, ёшликдан спортга ошно тутинган инсоннинг келажакда баркамол авлод бўлиб етишиши борасида сўзлаб берилди.

Учрашув давомида Муроджон Аҳмадалиев ҳам ёш ўқувчиларга ўзининг боксга кириб келиши, спорт билан шуғулланиш учун юртимизда барча шароитларнинг яратиб берилгани, юксак ғалабаларга эришиш учун фақатгина тинимсиз меҳнат қилиш кераклиги ҳақида гапириб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг