UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0

11 сен 16:51
Янгиликлар

Дзюдо

Уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собировни табриклаймиз!

Бир спортчи эришиши мумкин бўлган барча ютуқ ва давлат мукофотлари соҳиби Ришод Собиров бугун 35 ёшни қаршилади.

Бугун Ўзбекистон дзюдоси ва спорти тарихидан жой олишга муваффақ бўлган, Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони соҳиби, "Эл-юрт ҳурмати" ордени эгаси Ришод Собиров ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти. 

Ришод Рашидович Собиров 1986 йил 11 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Бурбоғи қишлоғида туғилган. Дзюдо билан 11 ёшида Рустам Тўраев қўл остида шуғулланишни бошлаган. Халқаро мусобақаларга мураббийлар Фурқат Солиев ва Борис Григорьев қўл остида тайёргарлик кўрган ҳамда иштирок этган.

Ришод илк халқаро миқёсдаги совринини 2006 йилда қўлга киритган. Ўшанда қаҳрамонимиз Хитой Тайпейида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган. Орадан бир йил ўтиб эса у катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борган ва кумуш медаль соҳибига айланган.

2008 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлганидан кейин мамлакат терма жамоаси таркибидан жой олади ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади. Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида у бронза медали соҳибига айланган.

2010 йилда Ришод Собиров Токиода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритади. Орадан бир йил ўтиб, Париждаги жаҳон чемпионатида бу муваффақиятини яна такрорлайди.

2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада дзюдочимиз ярим финалгача етиб борган. Бироқ якунда яна бронза медали билан кифояланишга мажбур бўлган.

2016 йили Бразилияда бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида у яна бронза медалига эга чиқади ва учта Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган кам сонли дзюдочилардан бирига айланиб олади.

Профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг Ришод Собиров Тошкентда ўзининг дзюдо мактабини очди. "Динамо" спорт мажмуасида фаолияти давом этаётган дзюдо мактабида янги Ришод Собировлар камол топмоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ришод Собировни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.  

Совринлари:

Олимпиада: 3 та бронза

Жаҳон чемпионати: 2 та олтин, 1 та бронза

Жаҳон кубоги/Гран-При/Улкан тож: 10 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза

Осиё чемпионати: 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати: 1 та олтин

Ҳарбий хизматчи

Мукофотлари:

Халқаро тоифадаги спорт устаси (2003)

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони (2008)

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони соҳиби (2011)

"Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони соҳиби (2012)

"Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби (2016)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг