08 дек 09:32
Янгиликлар
Дзюдо
Уч нафар реферимиз халқаро В тоифасига эга бўлди
Ливаннинг Байрут шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида уч нафар реферимизнинг ҳакамлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Соиб Қурбонов, Исмоил Қурбонов, Диляра Бердиева қитъа чемпионати доирасида қитъавий В тоифаси учун имтиҳон топширишди ва ундан муваффақиятли ўтишди.
Бу тоифа уларга Жаҳон Кубоги, Европа Кубоги, Осиё Очиқ Кубоги, Осиё чемпионати ва халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилиш ҳуқуқини беради. Уч йилдан сўнг ҳакамларимиз А тоифаси учун имтиҳон топширишлари мумкин бўлади. А тоифаси эса рефериларга Гран-при, "Катта Дубулға", жаҳон чемпионати ва Олимпиадада ҳакамлик қилиш имкониятини тақдим этади.
Маълумот учун, айни пайтда Рамзиддин Саидов ва Вячеслав Перетейко олимпия тоифасидаги ҳакамларимиз ҳисобланишади. Саидов Токио Олимпиадаси, Перетейко эса Паралимпия ўйинларида ҳакамлик қилганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар