UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

07 апр 06:56
Янгиликлар

Дзюдо

Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Кубогининг икккинчи кунги ғолиблари (ЎСМИРЛАР+ФОТОГАЛАРЕЯ)

Теглар :  Учқун Муродов
Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган ўсмир ҳамда ёшлар ғолиблик йўлида татамига чиқяптилар. 

Кеча мусобақанинг иккинчи куни ўсмирлар ва қизлар ўртасида жами 8 та вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди. Кечаги беллашувларда Ўзбекистон ўсмирларига ягона олтин медални Алишер Саманов (-90 кг) тақдим этди. 

Икки кунлик баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Грузия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка озарбайжонлик дзюдочилар 2 та олтин медаль билан якун ясаб беришди.  

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-66 кг вазн тоифаси

1. Абил Юсубов (Озарбайжон)

2. Мате Гвелесиани (Грузия)

3. Нурлибек Аргинбек (Қозоғистон)

3. Жасурбек Шакарбоев (Ўзбекистон)


-73 кг вазн тоифаси

1. Наҳид Таргулиев (Озарбайжон)

2. Досбол Балгабай (Қозоғистон) 

3. Акбар Алтай (Қозоғистон) 

3. Гиорги Мишвелидзе (Грузия)


-81 кг вазн тоифаси

1. Лука Карелешвили (Грузия)

2. Арман Билалханов (Қозоғистон) 

3. Аскар Биржанов (Қозоғистон) 

3. Егор Раков (Қозоғистон)


-90 кг вазн тоифаси

1. Алишер Саманов (Ўзбекистон)

2. Бобуржон Нормуродов (Ўзбекистон)

3. Фарруҳ Мадартов (Ўзбекистон)

3. Аббос Шермаҳматов (Ўзбекистон)


+90 кг вазн тоифаси  

1. Гиорги Бадуашвили (Грузия)

2. Шердор Раҳматов (Ўзбекистон)

3. Солойжон Бобожонов (Ўзбекистон)

3. Ализан Назимханов (Қозоғистон)   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг