UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман" 0 14:39Абдел-Азиз: "Анкалаев UFC 320 турнирида жанг қилмаслиги керак эди" 0 14:17Самариддин Мухибиддинов Жаҳон чемпионати совриндори! 0 13:51Анкалаевнинг жамоаси жароҳат сабабли Перейра билан реваншдан воз кечишга чақирган (+ВИДЕО) 0 13:25Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин 0 13:01Гусков: "Перейра ўз зарбасига ишонганди" 0 12:38Фомин саралашнинг финалида қозоқ теннисчисига бир сет қаршилик кўрсатди 0 12:16Перейра янгиланган UFC P4P рейтингида юқорилади, Анкалаев эса 4 поғона пастлади 0 11:51ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясини катта миқдорда жаримага тортди 0 11:26Шавкат Раҳмонов UFC'даги навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 11:02Даҳшат! Патчи Микснинг юзи UFC 320 турниридан сўнг таниб бўлмас даражага келди (ФОТО) 0 10:39Қатардаги UFC турнири учун бир қанча қизиқарли жанглар эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:17FIFA президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди 0 09:52Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентда "рус Канелоси" билан жанг қилиши айтилди. Бу боксчи сўнгги жангида бошқа бир ҳамюртимизга мағлуб бўлган 0 09:26Сабина Маҳмудова Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида иккинчи медалини қўлга киритди 0

30 авг 14:05
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Учта гол Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қола олмади

Эрон ҳамда Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эронликларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо бу сафар Осиёнинг амалдаги чемпиони аввалги баҳсдан кўра қийинроқ ғалабага эришди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Фарҳод Тавакколининг аниқ зарбаси туфайли эронликлар ҳисобни очишди. 7-дақиқада Эрон терма жамоаси тезкор қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Фарҳод Абдумавлонов ҳисобни тенглаштирди.

Икки дақиқа ўтар-ўтмас Эрон терма жамоаси яна олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиларининг қўпол хатосидан сўнг, Ҳуссайн Тойиби қийинчиликсиз гол урди. Ўн олтинчи дақиқада футзалчиларимиз стандарт ишлаб олишди ва ундан Даврон Чориев унумли фойдаланди - 2:2.

Биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолганида Қудрат Баҳодорининг аниқ ва кучли зарбасини Рустам Умаров бартараф эта олмади. Жамоалар танаффусга 3:2 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг деярли ярми голларсиз ўтди, аммо баҳснинг 29-дақиқасида Ҳуссайн Тойиби эронликларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди ва яна бир бор Осиёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эканлигини исботлади.

33-дақиқада баҳсдаги энг чиройли гол урилди ва ўша тўп эронликлар дарвозасига кириб кетди. Жавлон Аноров майдон марказидан рақиб дарвозаси томон кучли зарба берди ва рақиб жамоа посбони қимирлашга ҳам улгурмади.

Учрашув якунланишига бир дақиқа қолганда эронликлар Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумини йўққа чиқаришга муваффақ бўлишди. Ўша пайтда ҳамюртларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишаётган эди. Маҳди Жавид бўш дарвозани нишонга олишга қийналмади.

Жавиднинг бу гол учрашув тақдирини ҳал қилди, аммо сўнгги дақиқада Маҳди дубль қайд этди ва натижада, Эрон 6:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўртоқлик учрашуви

29.08.2016, Машҳад, Эрон

ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН 6:3 (3:2)

Голлар: Фарҳод Тавакколи (2), Хуссайн Тойиби (9, 29), Қудрат Баҳодори (19), Махди Жавид (39, 40) – Фарҳод Абдумавлонов (7), Даврон Чориев (16), Жавлон Аноров (33).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг