UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

02 июл 09:13
Янгиликлар

Болалар спорти

Учтепада замонавий сув спорти саройи фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг май ойида Учтепа туманига қилган ташрифида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, оммавий спорт тадбирларини ўтказишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берган эди.

Ушбу ислоҳотлар маҳсули ўлароқ, “Ёшлар куни” байрами арафасида Учтепа тумани Чўпон ота маҳалласи ҳудудида 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёпиқ сузиш ҳавзаси янгитдан қурилиб фойдаланишга топширилди. 

Тантанали тадбирда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман ҳокимлиги мутасаддилари,маҳалла аҳли ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Тошкент шаҳридаги болалар–ўсмирлар спорт мактабларида сув спорт турлари билан шуғулланувчи ёшлар намойиш этган кўргазмали чиқишлари йиғилганларда катта таассурот уйғотди.

Ушбу ёпиқ сув ҳавзасини қуриш учун 5,4 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд. Иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти сирларини ўрганиши учун шароит яратилган. Эътиборлиси, болалар-ўсмирлар спорт мактабига 49 номдаги жиҳозлар ҳам топширилди.

Мазкур сузиш ҳавзасининг фойдаланишга топширилиши ёшлар учун қувончли воқеа бўлди. Эндиликда учтепалик ёшлар ҳам сув спорти турлари билан профессионал шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг