UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

06 фев 12:13
Янгиликлар

Кураш

Учтепадаги 2-БЎСМда ёш полвонлар беллашди

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида очиқ биринчилик беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши - ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган мазкур очиқ биринчиликда юз нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун бор маҳоратларини ишга солишди.  

Учтепа туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман 2-БЎСМ ҳамкорлигида ўтказилган мусобақанинг дастлаб очилиш маросими ташкил этилди. Тантанали тарзда ўтган маросимда сўз олганлар бугун мамлакатимизда спортга, хусусан болалар спортига қаратилаётган юксак эътибор туфайли ёшларимиз халқаро спорт оламида бир қатор ютуқларга эришаётгани, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳам оммавийлик янада ошаётгани таъкидлаб ўтилди. 

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Кун давомида ўтган муросасиз беллашувларнинг якунида 13 та вазн тоифасида қуйидаги спортчилар ғолибликни тантана қилишди.

Ўғил болалар

-20 кг вазн тоифаси

1. Маъруфжон Ўринов  

2. Улуғбек Орипов

3. Жамшид Баҳодиров

-25 кг 

1. Ҳусан Бойқобилов

2. Азамат Раҳматов

3. Қувонч Эркаев

-30 кг

1. Дониёр Бахтиёров      

2. Иброҳим Абдухофизов

3. Муҳаммадамин Эргашев

3. Муҳаммадқодир Абдуманнапов

-36 кг

1. Ҳасан Эргашев

2. Умид Далимов

3. Ҳусан Эргашев

3. Билолхон Баратов

-40 кг

1. Ҳусан Искандаров

2. Асрор Азаматов

3. Улуғбек Актамжонов

3. Абдулборий Ҳаётхонов

-46 кг

1. Ҳасан Искандаров

2. Нодир Сайфиев

3. Иброҳим Норматов

3.Юсуф Тўлаганов

-50 кг

1. Ҳусан Сафарбоев

2. Асадбек Саидакбаров

3. Даврон Норпўлатов

3. Муҳаммад Абдулхафизов

-55 кг

1. Жонибек Болтаев

2. Шерзод Жўрамуродов

3. Омад Холмирзаев

3. Фирдавс Холмурадов

-60 кг

1. Алишер Салимов

2. Муҳаммад Ҳошимов

3. Жамолиддин Раҳматбоев

3. Абдулло Ҳошимов

-73 кг

1. Жасур Расулов

2. Алижон Эрметов

3. Улуғбек Ахатқулов

3. Жавоҳир Нажмиддинов

+73 кг

1. Шоазиз Шораҳимов

2. Шукрулло Жўраев

3. Ислом Жамолов

3. Абдуллоҳ Аҳмаджонов

Қизлар 

-35 кг

1. Саида Қодиржонова

2. Муҳайё Муҳаммаджонова

Мусобақа сўнгида кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ушбу БЎСМда айни пайтда бадиий гимнастика, камондан отиш, бокс, енгил атлетика, оғир атлетика, теннис, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, футбол, таэквондо (ВТФ), бадминтон, белбоғли кураш ва турон якка кураши спорт турлари бўйича 658 нафар ўғил-қизлар машғулотларга зўр беришган. 

Ўн тўққиз нафар тажрибали мураббийлар қўл остида машғулотларда тобланиб, маҳоратларини ошириб бораётган БЎСМ ўқувчилари якунига етган 2019 йилда Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда, миллий чемпионатларда 100 тага яқин медалларни жамғаришга эришган. 

БЎСМ дастур-режасига мувофиқ айни кунларда эса бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, болажонларни спортга ошно этиш, оммавийликни таъминлаш ва иқтидорли спортчи-болаларни саралаш мақсадида спорт мактабида очиқ биринчиликлар, турли спорт беллашувлари  авжи палласида.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг