UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0

31 окт 13:47
Янгиликлар

Стол тенниси

Учтепалик аёллар стол тенниси мусобақасида жам бўлди

Теглар :  Стол тенниси
Учтепалик аёллар стол тенниси мусобақасида жам бўлди

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини тўғри ташкил этиш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан Учтепа тумани 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратиш ва бу орқали саломатликларини янада яхшилаш мақсадида «Эъзозли аёл» шиори остида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақада 100 нафарга яқин Учтепа тумани мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди.

Унда Малика Норбўтаева, Нодира Қаюмова, Норқобилова Саодатлар шоҳсупага кўтарилди.

– Бугун дўстона руҳда ўтган стол теннис мусобақасида иштирок этиб, кўнглимиз ёзилди. – дейди Малика Норбўтаева – Бугун барчамиз ғолиб бўлдик. Сабаби, оз бўлсада ўз саломатлигимиз учун спорт билан шуғулландик. Бизга бундай имкониятни яратиб берган ташкилотчилардан миннатдормиз. Авваллари ҳам кам бўлсада, жисмоний тарбия билан шуғулланиб турар эдим. Бугун шуни тушундимки, жисмоний тарбия ва спорт билан ҳар куни ҳар қандай шароитда шуғулланиш керак экан.

Тадбир якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг