UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 ноя 14:01
Янгиликлар

Футбол

Уэйн Руни бошчилигидаги "Ди Си Юнайтед" ажабтовур сабаб билан жаримага тортилди

АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клуби Лиганинг специфик қоидаларини бузди.

"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Руни июль ойида АҚШ жамоаси бошқарувига келди. Бу Рунининг MLS'га қайтиши эди, у 2018 йилдан 2019 йилгача "Ди Си Юнайтед"да икки мавсум ўйнаган.

Руни "Дерби Каунти"га қайтишдан олдин Америка клуби учун 52 та ўйинда 25 та гол урди. Энди маълум бўлишича, "Ди Си Юнайтед" МЛС ишга олиш қоидаларини бузган.

Гап шундаки, Лига клублардан бош мураббийлик лавозимига номзодларни танлашда номзодлар рўйхатида камида битта қора танли мураббий бўлишини таъминлашни талаб қилади.

Клуб бу талабни бажара олмади ва "Юнайтед" "турли миллат вакилларини ёллаш сиёсати"га риоя қилмагани учун лига томонидан 25 000 доллар жаримага тортилди.

Руни "Юнайтед" билан 34 та мунтазам мавсумда бор-йўғи 27 очко тўплаган ҳолда якунда конференциянинг охирги поғонасини эгаллади, аммо ўз лавозимини сақлаб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг