UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

10 сен 07:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 279 турнирининг асосий карди ўзгариб кетди + янги ПОСТЕР

Дунё аҳли UFC президенти Дана Уайтнинг уддабуронлигига яна бир бор амин бўлди.

Жаҳоннинг энг кучли аралаш яккакураш ташкилоти раҳбари оқшомнинг асосий жанги бекор бўлиш арафасида уни бошқа усул билан сақлаб қолди. Нейт Диазга қарши жанги олдидан белгиланган вазн меъёрини ҳар икки уринишда ҳам бажара олмаган Хамзат Чимаевга карднинг бошқа бир жуфтлигидаги рақиб берилди. 

Диаз деярли 4 кг (3.8 кг) ортиқча вазн қайд этган Чимаев билан жанг қилишни истамади. Қоидага кўра, бу ҳолатда жанг бекор қилиниши, рақиб гонорарининг маълум қисми компенсация тарзида Диазга берилиши керак эди. 

Дана Уайт эса масаланинг ечимини топди. Яъни, у жуфтликларни алмаштириб қўйди: Хамзат Чимаев – Кевин Холланд ва Нейт Диаз – Тони Фергюссон. Энди оқшомнинг марказий жанги мақоми Нейт Диаз ва Тони Фергюсон ўртасидаги қарама-қаршиликда бўлади. Иккала жанг ҳам беш раунд этиб белгиланди. 

Дарвоқе, Тони Фергюсоннинг рақиби Ли Жиглианг эса энди Даниэль Родригесга қарши октагонга чиқадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг