UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

22 мар 07:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 301 турнирининг асосий кардида жанг қиладиган Маҳмуд Мурадов Прагада!

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов Истанбул орқали Чехия пойтахти Прага шаҳрига етиб борди.

Хабарингиз бор, ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз 4 май куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ташкил этиладиган UFC 301 турнирида октагонга чиқади. Ўша куни Мурадовга бразилиялик Мишель Перейра рақиблик қилади.

Ушбу жангга тайёргарликнинг илк босқичини Тошкентда ўтказган юртдошимиз кеча Истанбул орқали Чехия пойтахти Прага шаҳрига етиб борди. Ўқув-машғулот йиғинининг иккинчи босқичи Мурадовнинг иккинчи ватанига айланган Чехияда ўтказилади. 

"Прагада машғулотларни ўтказиш учун етиб келдим. Риога жўнаб кетиш олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғини Польшада ташкил этилади. Унда спарринглар ҳам ўтказамиз. Бир неча йилдан бери асосий машғулотларим Чехия ва Польшада ўтказиб келинмоқда. Бу сафар ҳам анъанага содиқ қоламиз", - дейди Мурадов сайтимиз мухбири билан суҳбатда. 

Маълумот учун, 30 ёшли Мишель Перейра фаолияти давомида 42 та жанг ўтказиб, 30 ғалаба ва 12 мағлубият қайд этган. У охирги жангини 9 март куни Михал Олексейчукка қарши ўтказиб, муддатидан олдин зафар қучган эди. Қизиғи, Перейра ўзининг охирги 6 та жангида ғалаба қозонган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг