UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

04 окт 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Island 4. Марказий жанг якунланди + ФОТО

БАА пойтахти Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да навбатдаги UFC турнири якунланди.

Ҳозиргина UFC Fight Island 4 оқшомининг марказий жанги ўз ниҳоясига етди. Унда аёллар ўртасидаги енгил вазн тоифаси вакилалари - америкалик 38 ёшли собиқ UFC чемпиони Холли Холм ҳамда мексикалик 32 ёшли Ирен Алдана ўзаро октагонда тўқнаш келишди.

Кечанинг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Холли Холмнинг ғалабасини эътироф этишди – 50:44, 50:45, 50:45. Статистика бўйича тажрибали Холмнинг 154 та зарбасидан 69 таси аниқ манзилига етиб борган. Тейкдаунлар бўйича яққол устунлик ҳам Холли томонида - 5-0.

Шу тариқа, Холли Холм бугун фаолиятидаги 14-ғалабасини тантана қилди. Унинг ҳисобида 5 та мағлубият ҳам бор. Алдана эса бугун 6-мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобида 12 та ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг