UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Termiz Open 2024" турнири ёшларни чорлайди 0 18:56Ноттингем (WTA). Кэти Бултер, Каролина Плишкова 1/4 финалда 0 18:35Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди 0 18:14Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини 5 та медаль билан якунлашди 0 17:53Стол тенниси. Вилоят босқичларида ғолиблар аниқланяпти + ФОТО 0 17:32Адесаньяга камарлар керак эмас: "Каллаларни олишга боряпман" 0 17:11Евро-2024да VAR қарорлари стадион экранларида батафсил тушунтириб борилади 0 16:50Конор Чендлерга қарши жанги олдидан жароҳати борлигини айтди + ФОТО 0 16:29Холмурод Нурматов россиялик спортчини октагонга чорлади 0 16:08"Мен доим шу ерда бўлганман". Енгилмас боксчи Усик билан жанг қилиш истагида 0 15:47"Реал"нинг келаси ёз учун асосий трансфер мақсади маълум 0 15:26Хертогенбос (WTA). Наоми Осака учун 55 дақиқа етарли бўлди 0 15:05"Семириб кетяпман". Пауло Коста ҳозирги ҳолатини кўрсатди ФОТО 0 14:44Конор Макгрегор UFC камарига даъвогар бўлиши мумкин 0 14:23"Бавария" Япония терма жамоаси футболчиси билан келишувга эришди 0

20 фев 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 185: Тарози маросимида 4 та ортиқча вазн, 1 та рекорд ва бир бекор қилинган жанг

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Бугун эса UFC Fight Night 185 турнири иштирокчилари анъанага мувофиқ тарзда тарозидан ўтиш ҳамда кўз уриштириш маросимларида ҳозир бўлишди. UFC Apex аренада ўтказилувчи оқшомнинг марказий жанги оғир вазнда Кёртис Блэйдс ва Деррик Льюис ўртасида ўтказилади. Блэйдс 117,4, Льюис эса 119,2 кг тош босди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, турнирнинг жами 30 жангчисидан 4 нафари тарози маросимида белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Ярим енгил вазн тоифаси вакили Рафаэль Алвес эса бу борада рекорд ҳам қайд этди. У белгиланган вазндан 11.5 фунт, тахминан 5 килограму 200 грамм оғирроқ чиқди. Бу ташкилотнинг янги антирекорди ҳисобланади. Бунинг натижасида Рафаэлнинг Пэт Сабатинига қарши жанги бекор қилинди. 

Шу пайтгача бу борада UFC тарихидаги антирекорд Энтони Жонсонга тегишли эди. Унинг 2012 йилда Витор Белфортга қарши ўтказиши лозим бўлган жангидан олдинги вазни меъёрдан 11 фунт ортиқча чиққанди. 

Шунингдек, эртанги жанглари олдидан Кетлин Виейра, Жаред Гордон ва Драко Родригес ҳам талаб даражасидаги вазн меъёрини бажара олишмади. Энди жарима сифатида уларнинг гонорарларидан камида 20 фоиз миқдорида олиб қолинади. 

Тарози натижалари:

Асосий кард

Кёртис Блэйдс (117,4 кг) – Деррик Льюис (119,2 кг).

Яна Куницкая (61,2 кг) – Кетлин Виера (62,5 кг).

Алексей Олейник (108,8 кг) – Крис Докос (106,1 кг).

Нассурдин Имавов (185.5 фунт) – Фил Хоус (185 фунт)

Андрей Орловский (249.5 фунт) – Том Аспиналл (244.5 фунт)


Прелиум кард

Дэнни Чавес (145 фунт) – Жаред Гордон (150 фунт)

Драккар Клозе (156 фунт) – Луис Пенья (155.5 фунт)

Жон Кастаньеда (136 фунт) – Эдди Вайнлэнд (135.5 фунт)

Жулиан Эроса (145.5 фунт) – Нейт Ландвер (146 фунт)

Рафаэль Алвес (157.5 фунт) – Пэт Сабатини (145.5 фунт) жанг бекор қилинди

Шэна Добсон (126 фунт) – Кейси О'Нилл (125.5 фунт)

Жамалл Эммерс (145.5 фунт) – Чес Скелли (146 фунт)

Драко Родригес (140.5 фунт) – Эйеманн Захаби (136 фунт)

Сергей Спивак (245 фунт) – Жаред Вандераа (265 фунт)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг