UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

24 окт 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 196. Марказий жанг тўлиқ давом этди

Бироз аввал АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 196 турнири якунланди.

Оқшомнинг марказий жанги яримоғир вазн тоифасида Пауло Коста ва Марвин Веттори ўртасида бўлиб ўтди. Аслида у жанг ўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак эди. Аммо, Коста белгиланган вазн меъёрини бажара олмаслигини тан олганидан сўнг, UFC ушбу жангни яримоғир вазнга кўчирганди. Вазн ўлчаш маросимида Коста - 92,7 кг тош босган бўлса, унинг рақиби - 92,5 кг вазн кўрсатганди.

Ҳар иккала жангчи ҳам ўрта вазнда UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогарлар ҳисобланишади. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда ҳакамларнинг уччаласи ҳам 48-46 ҳисобидаги ғалабани италиялик Марвин Ветторига тақдим этишди. Коста иккинчи раундда жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилиши мумкин эди. Лекин рақибининг бош қисмига йўллаган хайкик зарбасидан сўнг муваффақиятини ривожлантира олмади. Кейинги ҳолатда Коста Ветторининг кўзига қўлини суқиб олгани учун бир баллдан маҳрум қилинди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг