UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

21 окт 14:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC икки ҳафтагина ўз сўзида турди

UFC раҳбари Дана Уайт ўзи айтган сўздан икки ҳафта ўтиб, яна фикрини ўзгартирди.

Уайт икки ҳафта олдин жангчиларга ўз давлати байроғи ва рамзлари билан октагонга чиқиш учун рухсат берганди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ташкилот UFC 294 турнири иштирокчилари учун рамзлар, хусусан байроқдан фойдаланмасликка норасмий тарзда буйруқ берди. 

Бу ҳақда Буюк Британия шарафини ҳимоя қилиб келаётган, асли доғистонлик ва бугун "Этиҳад Арена"да октагонга кўтариладиган Муҳаммад Мокаев хабар берди.

"UFC 294 турнирида ҳеч қандай байроқлар бўлмайди", - деб ёзган Мокаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Шунингдек, бу маълумотни "Матч ТВ" каналига берган интервьюсида россиялик Виктория Дудакованинг мураббийи Гасанали Гасаналиев ҳам тасдиқлаган.

"Бизга бу сафар байроқ билан чиқмаслигимизни айтишди", - деди россиялик мутахассис.

Бир ҳафта аввалги UFC турнирида Ирина Алексеева Россия, бразилиялик Мишель Перейра эса кутилмаганда Исроил байроғи билан октагонга чиққан эди. Перейранинг бу хатти-ҳаракати Фаластинга қайғураётганлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлганди. 

Маълумотларга қараганда, айнан бразилияликнинг бу иши UFC раҳбарларининг байроқ масаласидаги эркинликка қайта тақиқ қўйилишига сабаб бўлган. Бу чеклов фақат UFC 294 турнири учун бўладими ёки йўқ, ҳозирча бу маълум эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг