30 авг 17:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти Жейк Полнинг таҳдидларига жавоб берди
UFC президенти Дана Уайт блогер Жейк Полнинг гапларига жавоб қайтарди.
Аввалроқ, блогер Пол Дана Уайт билан учрашиб қолса, уни нокаут қилиши ҳақида гапирганди.
"Бу ҳақида ўйлаб кўриш керак. Мен Жейк Пол уришиб юрган жангчилар билан бир ёш тоифасидаман. У мени урмоқчи экан. Тўғри, у фақат 50 ёшликлар билан жанг қилади.
Кўпчилик менга ҳужум қилмоқчи бўлган. Навбатга тур, Жейк. Бу жуда узун навбат, буни анча кутишинг керак бўлади. Бу биз шуғулланаётган бизнеснинг бир бўлаги. Мен ҳам кўпинча инсонлар ҳақида ёмон гаплар гапираман. Бу биз ўйнаётган ўйиннинг бир қисми, холос", - деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол бугун тонгда собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудлини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар