UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

24 мар 12:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 89 бонус соҳиблари маълум. Қўли тишланган жангчи ҳам улуш олди

Теглар :  UFC Vegas 89
Бугун Лас-Вегасда ўтган UFC Vegas 89 турнирида бошқалардан ажралиб турган жангчилар кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча бонусга эга бўлишди.

Ташкилотчилар 50 000 долларлик ана шу бонус соҳибларини эълон қилишди. Қизиғи, қўлини тишлатган ва бунинг натижасида техник нокаутли ғалабага эришган Андре Лима ҳам бонус чекини қўлга киритди. UFC раҳбарлари балки шу йўл билан тишланган қўлга товон пули тўлашгандир.    

Ярно Эрренс ва Стивен Нгуен ўрасидаги тўқнашув UFC Vegas 89 турнирининг энг яхши жанги деб топилди. Қонли жангда Эрренс ҳакамларнинг якдил қарори билан (30-27, 30-27, 30-27) ғалаба қозонди. Ҳар икки жангчига ҳам 50 000 доллар бонус тақдим этилди.  

Шунингдек, Фернандо Падилья ва Пэйтон Талботт ҳам ташкилотчиларнинг марҳаматидан четда қолмади. Бу икки аралаш яккакураш устаси ҳам ёрқин жанг учун бонусга лойиқ кўрилди. Жами беш нафар жангчи ўз ҳамёнини кафолатланган гонорар билан бирга қўшимча 50 минг доллар билан бойитиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг