UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

24 май 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC яна бир тожикистонлик жангчи билан шартнома имзолади, унинг дебюти қачон бўлиши маълум

Теглар :  Муин Гафуров
Энг енгил вазн тоифасида тожикистонлик аралаш яккакураш устаси Муин Гафуров UFC билан шартнома имзолади.

Гафуровнинг (18-4) UFC'даги дебют жанги 3 июнь куни UFC on ESPN 46 турнирида бўлиб ўтади. Лас-Вегасда ўтказиладиган оқшомда тожикистонлик спортчига АҚШ вакили Жон Кастенада (19-6) рақиблик қилади. 

Қайд этиш жоиз, Гафуров UFC'га захира жангчиси сифатида қўшилди. Аслида Кастенада бразилиялик Матеус Мендонка (10-1) билан жанг қилиши лозим эди. Турнирнинг марказий жанги ўта енгил вазн вакиллари — Кай Кара-Франс ва Амир Альбази ўртасида бўлиб ўтади.

"Биз UFC билан шартнома имзоладик. 3 июнь кунига жангим белгиланди", - дейди 27 ёшли Муин.

Маълумот учун, Гафуров 2021 йилда Dana White's Contender Series саралаш турнирида омадсизликка учраганди. Ўшанда у канадалик Чед Анхелигерга очколар ҳисоби билан ютқазиб, UFC промоушенига ўта олмаган эди. 

Шундан сўнг Муин Гафуров Legacy Fighting Alliance баннери остида иккита жанг ўтказиб, Герберт Реис де Соуза ва Диего Сильвани нокаутга учратди. Тожикистонлик фаолияти давомида ONE Championship, ACB ва UAE Warriors промоушенларида жанг ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг