14 июл 22:11
Янгиликлар
Теннис
Уимблдон. Аёллар ўртасидаги мусобақада ғолиба аниқланди
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг хотин-қиз теннисчилар мусобақасида финал учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида германиялик Анжелик Кербер ҳамда дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси америкалик Серена Уильямс ўзаро тўқнаш келишди. Бир соату 5 дақиқа давом этган учрашувда Кербер номдор рақибасини 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди.
Таққослаш учун, Кербер дунё рейтингида 10, 36 ёшли Уильямс эса 181-ўринни эгаллаб турибди. Бу Анжелик учун "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирлардаги учинчи бош соврин бўлди.
Ҳавола :
Фикрлар