UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

06 июл 11:05
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Жокович 5 сетдан иборат учрашув ўтказди

Лондонда "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг учинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг чорак финалида ажойиб камбэкни амалга оширди. Сербиялик юлдуз сетлар бўйича 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда иродали ғалабага эришди. 

Новак Жокович ATP рейтингида 13-ўринни эгаллаб турган италиялик Янник Синнерни 5/7, 2/6, 6/3, 6/2, 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди. 

Уч соату 39 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 7, Синнер 8 та эйс зарбани ижро этган. Қўшхатолар Новакда 5, Янникда эса 7 тани ташкил этди. Сербиялик 6, италиялик эса 4 та брейкни амалга оширган. 

Маълумот учун, Новак Жокович фаолиятида еттинчи бор 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан ғалаба билан чиқиб кетди. Бу унинг "Уимблдон" турниридаги қаторасига қозонган 26-ғалабаси бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг