UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0

13 окт 15:46
Янгиликлар

Кураш

Украинада белбоғли кураш бўйича илк Европа чемпионати ўтказилди + ФОТО

Украинанинг Львов шаҳрида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур қўҳна қитъа чемпионатида 100 нафарга яқин полвонлар 65, +65, 90, +90 кг. вазн тоифаларида беллашишди. Мусобақада ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиев бош ҳакам вазифасида ишлади. Юқори савияда ўтказилган Европа чемпионатида ҳакамлар белбоғли курашда қўлланиладиган атамаларни соф ўзбек тилида талқин этишди.    

Европа чемпионатининг якуний натажаларига кўра, умумжамоа ҳисобида польшалик спортчилар биринчи, мезбонлар икккинчи, литвалик полвонлар эса учинчи ўринни банд этишди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат халқаро белбоғли кураш ассоциациясининг кўмаги остида ўтказилди. Мазкур ассоциация жорий йилнинг 27 сентябрь санасида Литва давлатининг Вильнюс шаҳрида расман Европа Иттифоқидан рўйхат ўтказилган. Демак, бу жараён ўз ўзидан миллий белбоғли курашимизнинг ер курраси бўйлаб яна ҳам кенг оммалашаётганидан дарак беради.

Шунингдек, Европа чемпионати доирасида Украинанинг Львов шаҳрида украинча белбоғли кураши бўйича ҳам жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада тўрт нафар полвонларимиз ҳам муносиб иштирок этишди.

Ўн олти давлатдан 200 нафарга яқин атлетлар иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатининг классик ва эркин йўналишларида гиламга чиққан +90 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Рустам Умаров (Наманган в.) олтин медаль, 90 кг.да Музаффар Соиббоев (Наманган в.), +90кг.да Латифжон Бадалов (Наманган в.) ҳамда +65 кг.да Саҳобат Шералиева (Фарғона в.)лар  бронза медалларига эга чиқишди.

Европа чемионати ва украинча белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз - халқаро белбоғли кураш ассоциацияси раҳбарияти саналган Азиз Ғаниев, Мўмин Муратов ҳамда  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировларнинг бевосита раҳбарлиги остида ўтди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг