24 дек 09:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Украиналик боксчи Хитойда россиялик рақибини мағлуб этди
Хитойнинг Сучжоу шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида украиналик 31 ёшли Исмаил Силлах (25-3, 19КО) россиялик 30 ёшли Андрей Князев (14-5, 8КО)га қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўққизинчи раундда тўхтатилди. Боксчилар бир-бирлари билан тўқнашиб кетишди ва бунинг натижасида Силлахнинг қоши ёрилди. Натижада ортда қолган тўққиз раунд хисоб-китоб қилинди.
Бунда 88-83, 87-84 ва 86-85 ҳисобида Силлах ғалаба қозонди. Ушбу жанг биринчи оғир вазн тоифасида ташкил этилди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар