UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

18 окт 12:57
Янгиликлар

Стол тенниси

Уламо ва имом домлалар иштирокида стол тенниси мусобақаси ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Стол тенниси
Спорт билан мунтазам шуғулланиш, айниқса, стол тенниси ўйнаб туриш танани чиниқтиради, кўзни равшан қилади, кишида тез қарор қабул кўникмасини шакллантиради.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳамда Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.

Кеча ана шу мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи, яъни финал ўйинлари бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирок этиб, мусобақани кириш сўзи билан очиб бердилар.

Табиийки, ҳар бир мусобақада ғолиблар аниқланади. Бу беллашувларда ҳам ғалаба кучлиларга, тажрибалиларга кулиб боқди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосасига кўра:

1-ўрин. Дилшодбек домла Умиртоев (Шайхонтоҳур тумани);

2-ўрин. Раҳматуллоҳ домла Ҳикматуллаев (Мирзо Улуғбек тумани);

3-ўрин. Ўктам домла Маҳкамов (Сергели тумани) 

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди:

"Фаол иштироки учун" номинациясига Жавлонбек Холиқов (Чилонзор тумани);

"Яхши техникаси учун" номинациясига Дилшод Идрисов (Учтепа тумани);

"Ғалабага бўлган иродаси учун" номинациясига эса Миржалол Акромов (Юнусобод тумани) лойиқ кўрилди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчи ва ҳомийларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг