UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0

30 июн 15:55
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Улар Олимпиадага борадилар - Екатирина Воронина!

Теглар :  ВоронинаРио-2016
Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларни таништиришни давом эттиради.

Бугунги қаҳрамонимиз енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина. У 1992 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўн бир ёшидан тажрибали мураббий Елена Свечниковадан енгил атлетика сирларини ўрганиб келяпти. Навбати билан туман, шаҳар ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда тобланиб, маҳоратини ошириб борган атлетимиз халқаро майдондаги илк совринига 2007 йили Беларуснинг Брест шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги биринчи Евроосиё спорт ўйинларида эришган. У найзани 40 метру 86 сантиметрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритган.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этган Екатерина 2013 йилда Бухорода бўлиб ўтган Универсиада мусобақасининг баландликка сакраш баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди. “Кичик Олимпиада” дея эътироф этилган Универсиада мусобақаларида маҳоратини оширган Екатерина ўша йили Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг еттикураш баҳсларида 5599 очко билан кумуш медал билан тақдирланди.

2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган 17-Ёзги Осиё ўйинларининг еттикураш беллашувларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Воронина 5912 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди.


Ўтган йилги спорт мавсуми ҳам Екатерина учун жуда муваффақиятли ўтди. Чехиядаги халқаро турнирда баландликка сакрашда кумуш медалга сазовор бўлган атлетимиз Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида еттикураш бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Спортда эришаётган ютуқлари, Ватанимиз довруғини таратишга қўшган ҳиссаси, мамлакатимиз ёшларига ибрат бўлаётгани учун Екатерина Воронина 2015 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 2016 йил февраль ойида Қатарда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида тажрибали спортчимиз бешкураш баҳсларида 4224 очко тўплаб, олтин медални қўлга киритди. Унинг бу кўрсаткичи Осиёнинг янги рекорди сифатида қайд этилди.


Воронина айни кунларда мураббийи Павел Андреев бошчилигида терма жамоамиз таркибида XXXI ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг