UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим" 0 23:04Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси! 0 19:17Хабиб Нурмагомедов ММАдаги энг ёдда қолган ва ғурурланадиган лаҳзасини эслади 0 18:45Арман Царукян: "Уайтнинг гапларига қўшиламан. Ким ҳақиқий даъвогар эканлигини кўрсатиб қўяман" 0 18:24ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди 0 18:01"Махачев билан баҳорда жанг қилишга тайёрман" - Чарльз Оливейра 0 17:38"Кейинги даъвогар Чимаев бўлади" - Дана Уайт 0 17:16Алекс Перейранинг ўзи UFC'дан Анкалаевга қарши жангни сўради 0 16:52Саудия Арабистонидагилар Винисиусдан умидларини узишмаган 0 16:25Мераб Двалишвили навбатдаги даъвогар ким бўлишини айтди 0 16:02Сафина Садуллаева ҳозирги жисмоний ҳолати ва олдинда кутиб турган мусобақалар ҳақида гапирди 0 15:40Ўзбекистон шахмат оламидаги нуфузли мусобақалардан бирига мезбонлик қилади 0 15:34"У хатто овқат ҳам ея олмади!". Царукяннинг мураббийи жароҳат ҳақида маълумот берди 0 15:17Рубен Аморим: "Рэшфорд жамоамизга мос футболчи эмас" 0 14:55Анкалаев — Перейрага: "Ўзинг учун ўлим ҳукмини имзоладинг" 0

21 июл 16:19
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Улар Олимпиадага борадилар - Леонид Андреев!

Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этувчи спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.

Бу галги қаҳрамонимиз енгил атлетиканинг лангарчўпда сакраш ва ўнкураш йўналишлари устаси Леонид Андреев бўлади.

Андреев Леонид Владимирович 1983 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Спортдаги илк сабоқларини акаси, собиқ ўнкураш устаси, икки карра Олимпиада иштирокчиси Павелдан олган. Леонид 2000 йилда декатлон йўналишида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, 14-ўриндан жой олди. Албатта, илк мусобақада бу яхши натижа эди. Икки йилдан кейин эса жаҳон чемпионлигини расмийлаштирди.



2005 йилги жаҳон чемпионатида лан­гарчўпда сакраш машқларида дастлабки 5,30 метрлик баландликни забт этолмади. Орадан икки йил ўтиб, яна тарих такрорланди, бу сафар 5,40 см натижани бўйсиндириш қийин кечди.
2008 йилги қишки жаҳон чемпионатида 5,45 м натижа қайд этиб, финалга йўл олувчи кучли саккизталик таркибига кира олмади.
2008 йилги Олимпиадада саралаш мусобақаларида 5,65 м кўрсаткич билан 3-ўриндан жой эгаллади. Бироқ финал мусобақаларида анча пастга шўнғиб кетди ва медаллар учун курашдан мосуво бўлди – 5,45 м.
2009 йилги жаҳон чемпионатида саралашда 5,55 м натижа кўрсатган Леонид яна финал босқичига ўтувчи спортчилар рўйхатига киролмади.

Леониднинг қитъавий мусобақалардаги энг яхши натижаси 2001 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қайд этилган ва унда кумуш медал билан тақдирланган. Орадан бир йил ўтиб, тенгдошлари ўртасида қитъа чемпионлигини ҳам қўлга киритди.


У шунингдек, 2009 йил қишки Осиё чемпионатида ҳам олтин медал соҳиби бўлди. 2006, 2010 ва 2014 йилларда кумуш медал билан мукофотланган. Икки бор – 2008, 2014 йилларда бронзага лойиқ топилган.
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Леонид мухлису мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди. У ўзининг юксак маҳоратини намойиш этиб, ўнкурашнинг 100 метрга югуриш, узоқликка сакраш, ядро улоқтириш ва баландликка сакраш машқларида юқори натижалар кўрсатди.

Леонид 9-10 июнь кунлари ўтказилган Ўзбекистон кубоги беллашувларининг ўнкураш машқларида 8250 очко натижа билан Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди.

“News Arena” газетасининг 2016 йил 21-сонидан олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг