UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

01 июл 19:00
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Анастасия Сердюкова!

Шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Сердюкова.


Анастасия Сердюкова – 1997 йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Бадиий гимнастика билан 6 ёшидан шуғулланади. Қиска фурсат ичида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган. Жумладан, пойтахтиизда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Happy Caravan” мусобақасида бир неча маротаба ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган.


2014 йили нуфузли “Марина Кап” турнири ғолиби бўлган. Айнан шу йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида олтин медалга сазовор бўлди. Ўтган йили Москвада ўтган Гран-при туркумига кирувчи халкаро турнирда бронза медали билан тақдирланди. Осиё чемпионатининг жамоавий баҳсларида қитъа чемпионига айланди. Халка ва тасмада бажарилган баҳсларда эса кумуш медал эгаси бўлди.


Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналган мусобақада муваффақиятли тарзда иштирок этиб, Рио-2016 ўйинларига лицензияни қўлга киритди. Дунёнинг кўплаб етакчи бадиий гимнастикачилари иштирокида ўтган ушбу нуфузли мусобақанинг шахсий ҳисобдаги баҳсларида истеъдодли спортчимиз кучли бешликдан ўрин эгаллади. Бу билан у тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Олимпиадага йўлланма олган барча спортчиларимиз қатори бадиий гимнастикачимиз Анастасия Сердюковага ҳам бўлажак олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирокни тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг