UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0

15 июл 19:08
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади - Баҳодир Жалолов!

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон Кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалолов.


Баҳодир Жалолов – 1994 йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида дунёга келган. Қизиғи, бокс билан шуғулланишни бошқаларга нисбатан бироз кечроқ, аниқроғи, 7-синфда ўқиб юрган кезлари бошлаган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Баҳодир боксдан аввал футбол билан профессионал тарзда шуғулланган. Лекин вақт ўтиши билан боксга бўлган қизиқиш устунлик қилди. Бокснинг илк сир-асрорларини Чирчиқ олимпия захиралари коллежида ўргана бошлади. Бу борада унга машҳур боксчимиз 2000-йилги Сидней Олимпиадаси бронза медал совриндори, Осиё чемпиони Рустам Саидов ҳамда тажрибали Тўлқин Қиличев мураббийлик қилишди. Биринчи катта мусобақаси 2009 йили Жиззахда бўлиб ўтган. Ўшанда у ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.


Катталар ўртасида уч карра Ўзбекистон чемпиони. 2013 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада илк маротаба катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2014 йили Олмалиқ, ўтган йили эса Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларида ҳам барча рақибларини мағлубиятга учратиб, энг оғир вазн тоифасида юртимизнинг энг кучли боксчиси эканлигини исботлади.

Фаолиятидаги биринчи халқаро мусобақаси 2013 йили Болгарияда бўлиб ўтган. Ўша турнирда Баҳодир Жалолов кумуш медал билан тақдирланган. 2015 йили Россияда ўтказилган Жаҳон Кубогида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини эса шу йили Хитойда ўтказилган Осиё-Океания минтақасининг лицензион мусобақасида қўлга киритди. У финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал ҳамда олимпия ўйинлари чиптасига эга бўлди. Эътиборлиси, Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказиладиган афсонавий “Маракана” стадиони бўйлаб Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтишдек шарафли вазифа айнан бугунги қаҳрамонимиз зиммасига юклатилди. Шиорим – фақат олдинга интил, ортга йўл йўқ”, - дейди Баҳодир Жалолов.


Биз барча олимпиячиларимиз қатори боксчимиз Баҳодир Жалоловга ҳам Рио Олимпиадасида зафар ёр бўлишини чин дилдан истаймиз.



Камолиддин Алимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг