UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Ўзбекистонда тақиққа учраган яна бир ММА лигаси ўзининг навбатдаги турнирини эълон қилди 0 07:53ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 0 07:30Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубогидаги илк учрашувда Эронни тор-мор қилди 0 22:33U-23 Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди, чорак финалда Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз 0 19:50MPL 9 турнирининг марказий жанги аниқ бўлди + ПОСТЕР 0 19:39Алекс Перейра Магомед Анкалаев билан жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 19:17Сувга сакраш. Лицензиант спортчимиз Америка кубогида иштирок этади 0 18:55Азизбек Темиров Octagon 57 турнири бонусига лойиқ кўрилди 0 18:32"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди 0 18:10Қойил! Таниқли боксчи Ғазо учун 20 миллион доллар ҳайрия қилмоқчи! 0 17:48Рафаэль Надаль 20-маротаба Мадриддаги "Мастерс"да қатнашади 0 17:25Эдди Хирн: "Мадримов Кроуфордни мағлуб этса..." 0 17:01Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас 0 16:40Иржи Прохазка вазнини ўзгартириши мумкин 0 16:18Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўришмоқда 0

22 июл 10:50
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Бекзод Абдураҳмонов!

Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимиз билан таништиришда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз эркин кураш бўйича терма жамоамизнинг етакчи полвони Бекзод Абдураҳмонов.

Бекзод Абдураҳмонов – 1990 йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 2014 йил Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан 800 нафардан зиёд спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада Бекзод бронза медалини қўлга киритганди. XVII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални тақдим этган.


– Бу менинг Осиё ўйинларидаги биринчи иштироким ва илк олтин медалимдир, – дейди эркин курашчимиз. – Президентимиз томонидан ёш спортчиларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик, оилам ва яқинларимнинг муҳаббати шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишимга куч берди.

Абдураҳмонов ўтган йили Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Ушбу турнирда йигирмадан зиёд давлатдан 200 нафардан ортиқ тажрибали полвон иштирок этди. Вазни 70 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Хайвей Линг, япониялик Такафуми Кожима, ҳиндистонлик Парвин Рана, тожикистонлик Зелимхон Юсупов устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Бекзод 2012 ва 2013 йилларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтган жаҳон биринчилигида 4-ўринни эгаллаган. 2014 йилда Дейв Шульц хотирасига бағишланган халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритган. 2015 йили Бокуда ўтган Голден Гран-При турнирида ғолиб чиққан.


Жорий йилнинг май ойи бошида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи халқаро турнирда Аббос Раҳмонов билан биргаликда Рио-2016га йўлланмани қўлга киритди. Мусобақанинг вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида тажрибали спортчимиз таиландлик Падипат Вантавонг, латвиялик Алберц Юрченко, австриялик Амирхон Висалимов, қирғизистонлик Сайақбай Юсупов ва испаниялик Таймураз Фриев устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўтган спорт мавсуми охиригача 70 кг ноолимпия вазнида курашиб юрган Бекзод жорий йилдан вазнини ўзгартирди.


Куни кеча Германиянинг Дортмунд шаҳрида якунланган Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда иқтидорли спортчимиз муваффақиятли иштирок этди. 74 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод учинчи ўрин учун бўлган баҳсда грециялик Олег Моцалинни мағлубиятга учратиб, бронза медали билан тақдирланди.

Манбалар асосида Фазлиддин САТТОРОВ тайёрлади

“NewsArena” газетасининг 2016 йил 22-сонидан олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг