UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

05 июл 15:20
Янгиликлар

Теннис, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Денис Истомин!

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугун қаҳрамонимиз мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси – Денис Истомин!

Денис Истомин – 1986 йилнинг 7 сентябрь куни туғилган. Теннис билан шуғулланишни 5 ёшидан бошлаган. Мана бир неча йилдирки, унинг ҳам инсон, ҳам спортчи сифатидаги тарбияси билан онаси – Клавдия Истомина шуғулланади. Клавдия ҳоним турнирларда ҳамиша ўғлига мураббийи сифатида ҳамроҳлик қилади.

Лекин Дениснинг фаолияти бир текис, ўзи кутганчалик бўлмади. 2001 йилда “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақалардан бирига кетаётиб, Денис автофалокатга учрайди. Натижада у бир неча йил давомида профессионал теннисчи сифатидаги фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Истомин орадан икки йил ўтибгина катта теннисга қайтди. 2004 йилдан у ўз маҳоратини ошириш устида тинимсиз ишлайди ва яхши натижалар кўрсата бошлайди. 2005-2011 йиллар давомида Денис Истомин “Челленжер” ва “Фьючерс” туркумларига кирувчи турнирларнинг яккалик баҳсларида айтишга арзигулик муваффақиятларни қўлга киритди. Жуфтлик баҳсларида 15 маротаба финалда иштирок этди. Шундан 11тасида зафар қучиб, шериги билан бош мукофотга эга чиққан.



Денис терма жамоамизнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида ҳам номига мос тарзда ютуқларга эришди. Жумладан, 2010 йили у Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтган Осиё ўйинларининг ҳам яккалик, ҳам жамоавий баҳсларида кумуш медал билан тақдирланган. Истомин 2013 йили Эй-Ти-Пи туркумидаги илк совринига эга бўлди. Москва шаҳрида ўтказилган мусобақанинг жуфтликлар баҳсида россиялик Михаил Елгин билан бош мукофотни қўлга киритди. Ўша йили “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг микст, яъни аралаш жуфтлик мусобақасида шериги Ярослава Шведова билан бирга ярим финалга қадар етиб келган. 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган қитъа ўйинларининг жамоавий мусобақасида бронза медалига сазовор бўлган.

Теннисчимизнинг ўтган йиллар мобайнидаги рейтингига эътибор қаратадиган бўлсак, у 2001 йилни 1169-ўринда якунлайди. 2004 йили 858, 2005 йили 196, 2006 йили роппа-роса 200, 2007 йили 230, 2008 йили 105, 2009 йилда 102-поғонани эгаллайди. 2010 йил том маънода омадли бўлган. Истомин ўша йилни фаолиятидаги  энг юқори поғона – 40-ўринда якунлайди. Лекин бу энг яхши кўрсаткич эмас. Денис 2012 йилнинг 13 август куни 33-ўрингача кўтарилган. У 2011 йилни 73, 2012 йилни 43, 2013 йилни 45, 2014 йилда 49, ўтган йили эса 61-ўринда якунлаган.

Истоминнинг “Катта Дубалға” туркумидаги турнирлардаги энг яхши натижаси тўртинчи босқич бўлиб қолмоқда. Денис “Уимблдон” ва АҚШ Очиқ чемпионатларида айнан шу босқичга қадар етиб келган. 2015 йилги теннис мавсуми Денис Истомин учун муваффақиятли келди. У бир йўла иккита Эй-Ти-Пи турнирида бош мукофотни қўлга киритди. Аввалига Ноттингем турнирининг яккалик баҳсларида фаолиятидаги дастлабки ва ҳозиргача ягона бўлиб турган совринига эга чиқди. Мукофот жамғармаси 645 минг 248 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада рейтингда ўзидан юқорида турган теннисчилар – НиколасАльмагро, Хуан Монако, Сергей Стаховский, Леонардо Майер, Маркос Багдатис ва Сэм Куэррини мағлубиятга учратди. Ноттингем турниридаги тарихий ғалаба Истоминга деярли 90 минг доллар мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди.



Бундан ташқари, Швейцариянинг Гштаад шаҳрида ўтказилган халқаро турнирининг жуфтликлар мусобақасида ҳам бош совринни қўлга киритди. Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришган ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал учрашувида Оливер Марак ва Айсам-ул-Ҳақ Қурейши жуфтлигини 3-6, 6-2, 10-5 ҳисобида мағлуб этди.


Денис Истомин профессионал фаолияти давомида $4,421,400 ишлаб топган. Биз биринчи рақамли теннисчимизга мавсумнинг қолган турнирлари ва албатта Рио-2016 Олимпиадасида зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Ҳамюртимизда Олимпиадада қатнашиш тажрибаси бор. У Лондон-2012 Олимпиадасида нисбатан олганда муваффақиятли иштирок этган. Дунёнинг 64 нафар теннисчиси қатнашадиган мусобақанинг учинчи босқичида ҳамюртимиз сайёрамизнинг ўша пайтдаги биринчи ракеткаси швейцариялик Рожер Федерерга 5:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 июл 20:29:28
Husniddin Mirzaliyev
Yaxshi lekin Rossiyaning Orenburg shaxrida tug'ilganligini yozishga uyaldilarmi admin.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг