UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Тони Фергюсоннинг UFC'даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум! У Макгрегор - Чендлер оқшомида қайтиши мумкин 0 11:06Оловли кард йиғиляпти. Тим Цзю ҳам ҳам Мадримов - Кроуфорд оқшомида рингга чиқади 0 10:45"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи 0 10:24Махачев Порьега қарши жанг учун Хабиб билан тайёргарлик олиб бормоқда + ФОТО 0 10:02Хоккей. Ўзбекистон Эронни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:40Нигина Абдураимова Лопотада муваффақиятли старт олди 0 09:19Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради 0 08:57Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кучли таркиб билан қатнашамиз, Астанага Олимпиада лицензианти ҳам боради 0 08:36Усэйн Болт Мбаппенинг тезлиги ҳақида: "Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин, аммо..." 0 08:15Ўзбекистонда тақиққа учраган яна бир ММА лигаси ўзининг навбатдаги турнирини эълон қилди 0 07:53ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 0 07:30Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубогидаги илк учрашувда Эронни тор-мор қилди 0 22:33U-23 Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди, чорак финалда Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз 0 19:50MPL 9 турнирининг марказий жанги аниқ бўлди + ПОСТЕР 0 19:39Алекс Перейра Магомед Анкалаев билан жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0

11 июн 14:00
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Екатерина Хилько

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз – трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчи вакили Екатерина Хилько.


Екатерина Хилько – 1982 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Бу спорт тури билан болалигидан шуғулланади. Бунга оилавий муҳит ҳам таъсир қилган. Онаси ва тоғаси спорт гимнастикаси бўйича мураббийлик қилишган. Айнан уларнинг қўл остида спортдаги фаолияти бошланган.

2000 йили илк бор олимпия ўйинларида иштирок этган. Хилько Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Олимпиадада тўртинчи ўринни эгаллади. Бронза медалларидан уни қандайдир кичик баллар ажратиб қолди. Орадан тўрт йил ўтиб, Екатерина Афина Олимпиадасида ҳам қатнашди. Бу сафар ҳам унга шохсупадан жой олиш насиб қилмади. 2006 йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида бугунги қаҳрамонимиз бронза медалига сазовор бўлди. 

Хилько 2008 йили ўз фаолиятидаги учинчи Олимпиадада иштирок этди. Айнан ушбу тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси спортчимизга омад келтирди. Еекатерина Хилько 2008 йилги Пекин Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Омадли онлар 2009 йилда ҳам давом этди.


У шу йили жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди. 2010 йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларидан у яна бронза медали билан қайтди. Хилько 2012 йили Лондонда ташкил этилган Олимпия ўйинларида тўртинчи бор иштирок этди. Лекин медал олиш насиб қилмади.

Яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида трамполин бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ҳамюртимиз саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, кучли саккизликдан жой олиш билан бирга XXXI ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, Рио-2016 ўйинлари Екатерина Хильконинг фаолиятидаги бешинчи Олимпиада бўлади. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, дунё трамполинчилари орасида шу кунга қадар тўрт нафар спортчи тўрт маротабадан Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Демак, Екатерина Хилько бу борада жаҳонда якка пешқадамга айланди.

Ҳозирда ҳамюртимиз тажрибали мураббий Роза Ёқубова қўл остида Ёзги олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Рио-2016га йўлланма олган барча спортчиларимиз қатори Екатерина Хилькога ҳам омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг