UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Пимблетт UFC 329 турнирида рейтингдаги қўшниси билан жанг қилади 0 07:22"Агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан шахсан гаплашиб қўяман" 0 07:01La Bisbal D'Emporda. Биринчи ракеткамизда кутилмаган натижа 0 19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0

27 июн 13:35
Янгиликлар

Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – Ёдгорой Мирзаева!

Olamsport.com сайти Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этади.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, ўзбек бокси тарихида илк бор Олимпиадада иштирок этадиган вакиламиз Ёдгорой Мирзаева.


Ёдгорой Мирзаева – 1996 йили Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида дунёга келган. Боксдаги илк мураббийи Ойбек Тожиев. Спорт турига қизиқиш уни Самарқанд олимпия захиралари коллежига етаклаб келди. У ерда тажрибали мураббий Шариф Нарзиқулов қўл остида шуғулланишни давом эттирди. Айни пайтда Алишер Навоий номли Самарқанд Давлат университетининг жисмоний маданият факультетининг биринчи босқич талабаси. Ушбу спорт тури билан шуғуллана бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмасада, қаҳрамонимиз айтишга арзигулик ютуқларга эришди.


Айнан у ўзбек бокси тарихида Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида иштирок этувчи биринчи аёл спортчига айланди. Ёдгорой ушбу тарихий йўлланмани шу йили Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтган Осиё-Океания минтақаси саралаш баҳсларида қўлга киритди. Бугунги кунда у терма жамоа мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов қўл остида Чорвоқ спорт базасида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориляпти. У ерда асосан умум жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилган. Тайёргарлик кун тартибидан кучга ишлаш, жисмоний машқлар, 10 км югуриш, юқорига чопиш, кунора 500, 1000 метрга сузиш каби машғулотлар ўрин олган. Ёдгоройга терма жамоа аъзоларидан бири Турсуной Раҳимова, мураббийлардан Камолиддин Муталов, Дилмурод Ҳасанов яқиндан ёрдам беришяпти.


Орзуим – 31-Ёзги олимпия ўйинларида муносиб тарзда иштирок этиб, ўзимдан ёрқин таассурот қолдиришдир, - дейди боксчимиз. Биз олимпиадада иштирок этувчи барча спортчиларимиз қатори Самарқанд бокс мактаби тарбияланувчиси Ёдгорой Мирзаевага ҳам чин маънода зафар ёр бўлишини, Бразилиядан ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаймиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг