UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:22Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун "қиммат"га тушди 0 11:01Тошкентда Осиё ва Океаниянинг 34 давлати иштирокида Ҳукуматлараро йиғилиш бошланди 0 10:40Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 10:19Ковингтон Оливейрани жангга чорлади, Чарльз эса жавобни кечиктирмади 0 09:58"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади? 0 09:37"Эртага Парижга!" Карлос Алькарас "Ролан Гаррос"да ўйнайди + ФОТО 0 09:16Хавьер Мендес Махачев - Порье жангига тахмин билдирди 0 08:55"Каламушларча ҳаракат". Макгрегор Хабибнинг қарзлари ҳақида кескин фикр билдирди 0 08:34Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади 0 08:13Бугун жаҳон чемпионатида тўрт дзюдочимизга мухлислик қиламиз, улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор! 0 07:52"Реванш учун ғалабани Усикка беришди, бу пул масаласи" - Костя Цзю 0 07:31Macedonian Open. Фомин 5/2 ҳисобида олдинда бора туриб якунда ютқазди 0 19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0

12 июл 09:08
Янгиликлар

Дзюдо

Улар Токиога боришади: 2020 йилнинг энг яхши спортчиси Давлат Бобонов

“Улар Токиога боришади” лойиҳамизни давом эттирамиз. Бугун Сизларга дзюдо бўйича жаҳон чемпионати финалчиси Давлат Бобоновни яқиндан таништирамиз.

Давлат Ҳусниддин ўғли Бобонов 1997 йил 7 июнь куни Навоий вилоятида дунёга келган. Биринчи мураббийи Нурали Қобулов. Олимпия ўйинларига Илиас Илиадис қўл остида тайёргарлик олиб бормоқда.

Бобонов 2015 йилдан терма жамоамизда турли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2018 йилгача -81 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 2016 йилги Тошкент Гран-присида, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонди. 2017 йил Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида еттинчи натижани қайд этган.

2018 йилдан -90 кг вазн тоифасида курашишни бошлади. Сал кам 2 йил янги вазнга мослашиш учун кетди ва 2019 йилнинг иккинчи ярмидан муваффақиятларга эриша бошлади. Ўша йилнинг ноябрь ойида Осакада ўтган “Катта дубулға” турниридаги кумуш медалдан сўнг “очилиб кетди” ва ушбу вазннинг етакчилари қаторига кириб борди.

2020 Дюссельдорф “Катта дубулға” турнирида ғалаба қозонди. Шунингдек, бир қатор нуфузли мусобақаларда қайд этган натижалари эвазига юртимизда 2020 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

2021 йил Тошкент “Катта дубулға” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди. Шундан сўнг Бишкекда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучди. Роппа-роса 1 ой муқаддам Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган рейтингда -90 кг вазн тоифасида бешинчи ўрин билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг