UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0

09 июн 22:51
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов Рим Гран-Приси чемпиони!

Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-При таснифига кирувчи мусобақа старт олди.

Бугунги кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили - Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Никита Рафалович (+80 кг) иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Қувонарлиси шундаки, ҳар икки вакилимиз бирин-кетин рақибларини енгган ҳолда финал жангига етиб келди. Бироз аввал Улуғбек Рашитовнинг венгриялик Марк Левентега қарши финал жанги якунланди. Унда Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби бўлмиш Улуғбек Рашитов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Рим Гран-Приси ғолиблигини қўлга киритди.

Бироздан сўнг, Никита Рафалович Буюк Британия вакили Каден Куннингемга қарши финал жангида даянга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Рашитов аввалроқ Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг