UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Волкановски Холлоуэйга қарши тўртинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:02Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов Тошкентга қайтиб келди 0 16:49Майкл Чендлер Ислам Махачев билан жанг муддати ҳақида гапирди 0 16:25Василий Ломаченко фаолиятини якунлаш ҳақида гапирди 0 16:14Astana Grand Slam учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум 0 16:02«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади 0 15:41Альдо Сехудо билан жанг қилмоқчи бўлганди, аммо... 0 15:20Богдан Гусков Энтони Смит билан жанг қилмоқчи 0 14:58Саудия Арабистонидаги промоутер Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш санаси ҳақида гапирди 0 14:35 Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин 0 14:14Ислам Махачев олтин қўлқопини кўрсатди 0 13:48Тошкентда Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир ўтказилади 0 13:25Дана Уайт Мовсар Евлоевнинг Арнольд Алленга қарши жанги пайтида футбол томоша қилибди 0 13:04Виржил ван Дейкнинг "Ливерпул"даги келажаги маълум 0 12:43Сауль Альварес ҳозирги пайтда энг севимли боксчилари кимлар эканини айтди 0

04 дек 11:33
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова Париж Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди

Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси 3 декабрь куни янгиланган рейтингни эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу рейтинг якунига кўра кучли бешликка кирган спортчиларга Париж Олимпиадаси учун лицензиялар тақдим этиларди. 

Ушбу рейтингга кўра, ҳамюртларимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) лицензия қўлга киритишди. 

Улуғбек Рашитов ўз вазнида 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, Светлана Осипова 7-ўринни банд этди. Ушбу вазнда икки нафар Туркия, икки нафар Британия вакиласи бўлгани учун Осипова бешинчи лицензия соҳибасига айланди. 

Маълумот учун, Олимпиадада битта вазн тоифасида бир мамлакатдан бир нафар спортчи иштирок этиши мумкин.

Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик спортчиларда ҳали Якуний "Катта дубулға" мусобақаси, шунингдек 2024 йилги Осиё лицензион турнирларида Париж Олимпиадаси учун лицензиялар қўлга киритиш имконияти бор. 

Ўзбекистон спорт делегациясининг Париж Олимпиадаси учун лицензиялари сони 17 тага етди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг