UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

24 янв 16:28
Янгиликлар

Теннис

Умар Кремлёв: "WSB қайтади, профессионал боксдаги 15 та жангга ҳеч қандай тақиқ қўйилмайди"

Теглар :  Умар Кремлёв
Хабарингиз бор, пойтахтимизда бокс бўйича ёшлар ўртасида (U-22) Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ўз тарихида илк бор шу ёш тоифасида ташкил этилаётган қитъа чемпионати олдидан “Hilton” меҳмонхонасида турнирга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган бир нечта долзарб саволларга жавоб қайтарди.  

“Ҳозирги даврда мусобақани коронавирус ё бошқа сабаблар билан бекор қилиб юбориш жуда осон. Бироқ Ўзбекистон томони ёшлар учун берилаётган бундай имкониятни сақлаб қолгани ва профессионал даражада ташкил этгани таҳсинга сазовор. Бу бевосита давлат раҳбари, ҳукумат ва спорт мутасаддиларининг соғлом турмуш тарзига бераётган юксак эътиборидан далолат. Бу келаси йил Тошкентда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан олдин яхши репетиция бўлади. Тошкент бу йил Осиё, кейинги йил жаҳон боксининг пойтахти сифатида эътиборимизда”.

Анжуман давомида IBA раҳбари боксчилар учун “бронза”, “кумуш” ва “олтин” статусдаги мусобақалар ташкил этилаётгани, яқин вақт WSB каби бокс мусобақаларнинг бошқача аналоглари йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида гапирди. Шунингдек, аввал профессионал боксда 15 та жанг ўтказган спортчининг ҳаваскор боксга қайтмаслиги каби тақиқ бутунлай олиб ташлангани кўпчилик учун қизиқарли маълумот бўлди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатовҳам иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг