05 ноя 19:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Умар Нурмагомедов: "Стерлинг О'Мэллини шунчаки тейкдаунга олади..."
Умар Нурмагомедов ўз вазнидаги эҳтимолий чемпионлик жангига муносабат билдирди.
Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмагомедов энг енгил вазн чемпиони Алжемейн Стерлинг ва вазннинг биринчи рақамли жангчиси Шон О'Мэллининг эҳтимолий тўқнашуви ҳақида фикр билдирди.
"Сехудо — Алжемейнга О'Мэллидан кўра кўпроқ қийинчилик туғдирувчи рақиб. Стерлинг О'Мэллини шунчаки тейкдаунга олади ва уни бўғиб қўяди", - деб ёзган Нурмагомедов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.
Умар Нурмагомедовнинг ўзи навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳали маълум бўлганича йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Умар 5 ноябрь куни жанг қилиши керак эди, бироқ унинг ушбу мусобақа кардидан ўрин олмагани ойдинлашди.
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар