UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15UFC Оқ уй майсаси учун 700 000 доллар тўлайди 0 12:54Леннокс Льюис Усикка мағлубиятсиз кетишни маслаҳат берди 0 12:33Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 12:12Осиё рекордини янгилаган Наврўза Ахматова Жаҳон чемпионати совриндори! 0 11:51Рамазон Темиров: "Аллоҳдан қўрқинг!" 0 11:30Аманда Анисимова Пекин WTA 1000 1/2 финалида 0 11:09Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди 0 10:48Индонезиялик гимнастикачи Россиядаги машғулот чоғида йиқилиб вафот этди 0 10:28Ҳасанбой Дўсматов мексикалик тажрибали боксчига қарши жанг қилади (ПОСТЕР) 0 10:07Тўққиз нафар боксчи қизларимиз III "МДҲ ўйинлари" медалларини нақд қилишди 0 09:46Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди 0 09:25Достон Бозоров: "LFA, PFL каби Лигалардан таклифлар бор, ҳозир UFC билан музокара кетяпти" 0 09:04"Шунинг учун имконият берилди". Анкалаев нима учун Перейра билан реваншга рози бўлганини айтди 0 08:43Нурмагомедовда жиддий имтиҳон, Мирафзалда эса мағлубиятни ёпиш имкони. Бугун PFL Dubai турнири ўтказилади 0 08:22Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? ФИФА президенти жавоб берди 0

04 окт 08:55
Янгиликлар

Теннис

Умарова, Фолц ва Хабибулина ғалаба билан бошлашди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида хотин-қиз теннисчилар ўртасида соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Shymkent Open турнирининг асосий тўр баҳслари бошланди.

Ушбу мусобақанинг асосий тўрида беш нафар ҳамюртимиз иштирок этяпти. Улардан уч нафари кеча кортга чиқишди ва рақибларини мағлубиятга учратиб, иккинчи даврага йўл олишди.

Турнирда олтинчи рақам остида таснифланган Арина Фолц беларуслик Виктория Мунга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:0, 6:1. Саккизинчи ракетка сифатида қайд этилган Камола Умарова қозоғистонлик Арина Талуенкодан 6:1, 7:5 ҳисобида устун келди.

Яна бир теннисчимиз Албина Хабибулина эса беларуслик Лизавета Ханчаровани 6:1, 4:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун Полина Меренкова мезбонлар вакили, турнирнинг учинчи ракеткаси Гўзал Айнитдиновага, Шаҳноза Хотамова эса россиялик Анна Уколовага қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг