UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

07 мар 11:46
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов байрам муносабати билан ўзбекистонлик спортчи хотин-қизларга табрик йўллади

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида фаолият олиб бораётган спортчи хотин-қизларимизни 8 март байрами билан табриклади.

Ассалому алайкум муҳтарам опа-сингиллар!

Фурсатдан фойдаланиб Сизларни кириб келаётган 8 март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман. 

Ўзбек спортида Сиз опа-сингилларимизнинг тутган ўрни беқиёс. Юртимиз спорт юлдузларини тарбиялаётган Светлана Кузнецова, Розия Якубова, Гулнора Аъзамова, Саида Маҳмудова, Ирода Тўлаганова, Саида Искандарова, Севар Каримова, Лилия Власова, Нелля Киямова, Наталья Ефимова, Алена Аксёнова, Севара Ганиева каби спорт намоёндалари, Оксана Чусовитина, Екатерина Хилько, Гулноза Матниязова, Светлана Радзивил, Надия Дусанова, Нафиса Мўминова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нигора Турсунқулова, Ёдгорой Мирзаева, Муаттар Набиева, Сабина Шарипова, Анастасия Сердюкова, Зайнаб Дайибекова  каби ўзбек спортини дунёга олиб чиққан спорт юлдузлари билан халқимиз доимо фаҳрланган.

Байрам арафасида ушбу спортчилар тимсолида ўзбек спорти ривожи йўлида меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимизни Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва шахсан ўзим номимдан самимий қутлашга изожат берсангиз. Юртимиз довруғини кўкларга кўтаришдан, ватанимиз учун янгидан-янги чемпионларни тарбиялаб беришдан асло чарчаманг! Хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман. Яна бир бор байрамингиз билан, азиз опа-сингиллар!

Ҳурмат ва эҳтиром билан, 

Умид Аҳмаджонов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг