UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

31 май 18:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукус шаҳрига етиб борди, эртага катта спорт фестивали бўлиб ўтади

Эртага Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида "1-июнь болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишланган катта спорт фестивали ўтказилади.

Ушбу фестивал доирасида турли спорт тадбирлари ташкил қилиниши, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига президент совғаси тақдим этилиши кўзда тутилган. Асосий тантаналар шаҳар марказидаги "Турон" стадионида бўлиб ўтади.
Соат 19:00да бошланадиган тадбирда эстрада хонандалари ўз чиқишлари билан йиғилганларга юқори кайфият тақдим этадилар. Шунингдек, спортчи ва машҳур қўшиқчилар мактабгача таълим муассасаси ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига, футбол фестивали, велопойга ва марафон иштирокчиларига президент совғаларини улашадилар. Соат 20:00дан сўнг Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти футболчиларидан ташкил топган футболчиларга қарши кураш олиб боради.

Ушбу спорт байрамида иштирок этиш учун ўзбек эстрадасининг таниқли юлдузлари ҳам Нукусга етиб боришган. Бугун делегация аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетишганди. Уларни Нукус аэропортида спорт жамоатчилиги ва миллий либосдаги қизлар кутиб олишди. Тадбирда шунингдек, ўзбек футболи юлдузлари Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровлар ҳам иштирок этади. Қолаверса, мураббий Равшан Ҳайдаров ҳам делегация билан бирга Нукусга етиб борган.

Ҳуллас, сизу-бизни олдинда катта спорт байрами кутиб турибди. Воқеалар ривожини Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида кузатиб боринг.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг