UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

13 май 10:03
Янгиликлар

Таэквондо

Умид Аҳмаджонов Жаҳон чемпионати олтин медали учун 30 000 доллар ваъда қилди

15-19 май кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Токио Олимпиадасига қимматли энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақа бутун спорт жамоатчилигининг эътиборида бўлиши табиий. Ушбу жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам пухта тайёргарлик кўришди. 

Куни кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида мусобақада иштирок этувчи спортчи ва мураббийларимиз билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбарияти, спортчилар ва мураббийлар, Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари иштирок этишди. 

“Таэквондочиларимиз доимо юқори натижаларни қайд этиб келишган. Ишонамизки, сизлар ҳам бўлажак дунё биринчилигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оласизлар. Бунинг учун Миллий Олимпия қўмитаси томонидан қандай ёрдам керак бўлса, биз сизларга яратиб берамиз. 

Шунингдек, мусобақада совриндор бўлган спортчиларга МОҚ алоҳида пул мукофотини ваъда қилади. Олтин медаль эгасига 30 минг, кумуш медаль соҳибига 20 минг ва учинчи ўрин эгасига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади. Сизларни қўллаб-қувватлаш учун биз ҳам Манчестерга борамиз. Насиб қилса, биргаликда ёруғ юз билан қайтамиз”, – деди Умид Аҳмаджонов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг