UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

08 ноя 16:14
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов МОҚда Токио 2020 ўйинлари ташкилий ҳайъат аъзоси билан учрашди

Хабарингиз бор, пойтахтимизда спорт тиббиёти бўйича халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йирик тадбир давомида Тошкентга бир қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрганлар. Улар орасида Токио Олимпиадасининг ташкилий ҳайъати аъзоси,  KEIO спорт тиббиёти университети профессори Хироюки Ишида ҳам бор.

Ушбу конференция доирасида бугун профессор Ишида Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмон билан МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Бош котиб Жасур Матчановлар учрашув ўтказишди.

"Сизни Ўзбекистонда яна бир маротаба кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон Токио Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бу йўлда стратегия ишлаб чиққанмиз. Режаларимиз амалга ошса биз лицензия ва медаллар бўйича рекордимизни янгилаймиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида меҳмон яна Ўзбекистонда эканлигидан мамнунлигини айтиб ўтди.

"Яна бир маротаба Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Япония ҳам 2020 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Умид қиламизки, Ўзбекистон ушбу ўйинларда муваффақиятли иштирок этади. Бу борада қандай ёрдам керак бўлса, кўрсатишга тайёрмиз", - деди жаноб Ишида.

Учрашув давомида томонлар Токио Олимпиадасига тайёргарлик жараёнида ҳамкорлик қилиш, бир қатор ташкилий масалалар бўйича келишувга эришдилар.

Тадбир сўнггида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра меҳмонга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг