UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

30 янв 10:51
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов ОЧЛдаги ўзбек клубларига: "Олға, йигитлар!"

Бугун Ўзбекистон жамоалари Осиё чемпионлар лигасида жорий мавсумдаги илк ўйинларини ўтказадилар.

Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари мусобақани саралаш босқичидан бошлайдилар. 

Тошкент вақти билан соат 16:00да Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Файсалий" жамоасини синовдан ўтказади.Бизнинг вақт билан 22:00да эса Доҳада "Пахтакор" маҳаллий "Ал Гарафа" жамоасига қарши майдонга тушади. 

Маълумот учун, ушбу плей-офф баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади. Жамоаларимиз бугунги баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қила олсалар, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳсларига йўлланма оладилар. 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур баҳсларда ҳар иккала жамоамизга ҳам омад тилади.

"Халқимиз хали ҳамон ёш футболчиларимизнинг ғалабасини байрам қилмоқда. Куни кеча футзалчиларимизни яхши ниятлар билан Хитой Тайпейида ўтказиладиган Осиё чемпионатига кузатдик. Улардан умидимиз катта. Насиб қилса, яхши натижалар билан Ўзбекистонга қайтадилар.

Ўз ўрнида бугун Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган икки клубимиз - "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларига омад тилаймиз. Улар бугун ўтказиладиган ўйинларда ғалаба қозониб, "Локомотив" қаторида чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбек халқи сизларга ишонади. Олға, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов .


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг