UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

01 июн 20:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Умид Аҳмаджонов Қорақалпоғистондаги спорт фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди

Маълумки, Қорақалпоқ замини ўзбек спортига бир неча истеъдодларни, спортимизнинг юлдузларини етиштириб берган.

Футболчилар Бердах Алланиязов, Қувват Тўраев, Неъметилла Қуттибоев, муайтайчи Эркинбой Қуттибоев, каратэчи Рустам Казаков, оғир атлетикачи Рустам Жангабаев, қиличбоз Зайнаб Дайибековалар шулар жумласидандир.Бугун ана шундай спорт юлдузларини тарбиялаган Қорақалпоғистондаги "Турон" стадионида катта спорт фестивалининг асосий тадбирлари бошланди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди."Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси тарихда илк маротаба мактабгача таълим муассасаси билан ҳамкорликда иш бошламоқда. Авваллари бунақаси кузатилмаган. Мана, бугун бир қатор тадбирларда иштирок этиб, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига Президентимиз совғаларини топширдик. Асосий мақсадимиз, уларда спортга бўлган қизиқишни ошириш. Умид қиламизки, келажакда улардан кучли спортчилар етишиб чиқади. Ким билади, балки бугун биз бўлажак футбол юлдузлари билан бир сафда тургандирмиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Тадбирнинг очилиш маросимида МОҚ раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязовга эсдалик совғасини топширди.

Шу тариқа, фестивалнинг асосий қисмига старт берилди.


Суратлар муаллифи Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг