UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0 09:44UFC on ESPN 57 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0 08:23Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони! 0

12 июн 19:19
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов ва футбол афсоналари рамзий маънода жаҳон чемпионатини бошлаб беришди

Хабарингиз бор, икки кундан сўнг Россияда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири, футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Шу муносабат билан кўзга кўринган футбол амалдорлари, юлдузлар, мураббийлар, умуман футбол соҳасининг машҳур кишилари айни пайтда Москва шаҳрида жам бўлишган.

Бугун ана шу фурсатдан фойдаланиб, FIFA Президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан конфедерациялар ўртасида ўзига хос ўртоқлик турнири ташкил қилинди. Унда FIFAга аъзо барча Конфедерациялар вакиллари, жумладан UEFA, CONCACAF, AFC, OFC, CAF, CONMEBOL,  ҳамда ЖЧ ташкилий қўмитаси вакиллари иштирок этишди. Мусобақада дунё футболи юлдузлари, жумладан уч карра "Олтин тўп" соҳиби Марко ван Бастен, Португалия футболи афсонаси Луиш Фигу, собиқ рефери Пьерлуижи Коллина каби машҳурларни ҳам учратиш мумкин эди. Табиийки, ушбу учрашувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё футбол конфедерацияси таркибида юқорида санаб ўтилган футбол юлдузларига қарши майдонда тўп сурди. ЦСКА стадионида ташкил этилган мусобақа дўстона рухда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Турнир катта қизиқишларга сабаб бўлди. Учрашув якунлангач, Умид Аҳмаджонов футбол юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушди.


Мазкур турнир давомида МОҚ раҳбари ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси раҳбари, Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович билан ҳам учрашди. Фурсатдан фойдаланиб жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарлик ишлари билан танишди, ўзаро фикр алмашди. Албатта, мана шундай дўстона, самимий учрашувлар халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда, ҳамкорликларни ривожлантиришда ва албатта кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 баҳслари 14 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг