UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

03 июл 19:53
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов ХОҚ Президенти Томас Бах билан учрашувда бир қатор муҳим келишувларга эришди

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах таклифига кўра Швейцарияга жўнаб кетганди.

Бугун Лозаннадаги Халқаро олимпия қўмитаси қароргоҳида Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан расмий учрашув ўтказди. Томонлар бунгача Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинлари вақтида кўришиб, умумий масалалар юзасидан суҳбат ўтказгандилар. Бугун эса Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан илк расмий учрашувини ўтказди. Унда Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари бир қанча масалаларни муҳокама қилишди.


Умид Аҳмаджонов учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси таркибида шу кунгача нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдан мутлақо аъзо бўлмагани, шунинг учун ХОҚ Сессиясида минтақамиздан ҳам ўз овози ва сайлаш хуқуқига  эга аъзони таркибга киритиш масаласини кўтарди. Томас Бах эса ўз навбатида ХОҚнинг 2019 йилги умумий йиғилишида Умид Аҳмаджонов номзодини Ижроия Қўмитаси аъзолигига тақдим этишга ваъда берди.

Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари FIFA тасарруфидаги турнирлардек кўп эмас. Ташкилот асосан ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари, ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларини ўтказади. Умид Аҳмаджонов учрашув давомида Томас Бахга ХОҚ шафелиги остида кечадиган янги мусобақаларни ташкил этиш, бундай нуфузли мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилишга тайёр эканлиги борасида таклиф киритди. Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари бунга жавобан, 2019 йилги ХОҚнинг маркетинг масалаларига бағишланган йирик анжуманини Тошкентда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.


Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида рўй бераётган ислоҳотлар, мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан спортга кўрсатилаётган эътибор, спортни оммавийлаштириш, ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди ва Республикамизда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, мамлакат спортида рўй бераётган улкан ҳажмдаги ислоҳотларни хаётга тадбиқ этиш масаласида жаноб Томас Бахдан маслаҳатчи сифатида Тошкентга малакали ва етук мутахассисни юборишни илтимос қилди. Юртимизда спорт тараққиётига давлат томонидан кўрсатилаётган эътибордан тўлқинланган ХОҚ Президенти таклифни бажонидил қабул қилиб, соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассисни Ўзбекистонга юборишини таъкидлаб ўтди.


Лозаннага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов “Олимпия бирдамлиги” дастури раҳбари Пьере Миро, шунингдек, ХОҚнинг бир неча департамент раҳбарлари билан ҳам учрашди ва ҳамкорликда янги лойиҳалар, семинар-тренинглар ўтказиш масаласида келишувга эришди. Бир сўз билан айтанганда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президентининг жаҳоннинг энг йирик спорт ташкилотлари жойлашган Швейцарияга ташрифи унумли ва самарали бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг