UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0

23 июн 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Умид ва ишонч". Ўзбекистон бокс федерациясида "Олимпия куни"га бағишланган тадбир ташкил этилди

Теглар :  Олимпия куни
23 июнь куни Халқаро Олимпия куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан, бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам мазкур санага бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун Ўзбекистон бокс федерациясида ташкил этилди. "Умид ва ишонч" шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Чилонзор туман прокурори, Ички ишлар бўлими вакиллари, Тошкент шаҳар ҳокимияти мутасаддилари, Олимпия ўйинлари ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров, ёш боксчилар ҳамда ИИВ рўйхатида турувчи уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ёшларни спортга қизиқтиришда, соғлом турмуш тарзига чорлашда бундай тадбирларнинг аҳамияти юқори эканлиги ҳақида гапиришди. 

Ёш боксчилар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар, бокс учрашувлари томошабинларда илиқ таассурот қолдирди. 

Тадбир юзасидан Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев шундай деди:

"Олимпия кунига бағишлаб Ўзбекистон бокс федерацияси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу тадбирни ташкил этдик. Мазкур тадбирга ёшларни таклиф қилиб, уларни спортга, ҳусусан боксга қизиқтириш, ёшларни тўғри йўлга бошлаш асосий мақсадларимиздан биридир.  

Муҳтарам Президентимиз томонидан спортга, ҳусусан боксга эътибор юқори. Апрель ойида ПҚ-5099 сонли қарор кучга кирди ва биз бундан жуда хурсандмиз. Ушбу қарор бизга фаолият олиб боришимиз учун қўлланма, керакли хужжат бўлади. 

Мана шундай тадбирлар орқали биз боксимизнинг бугунги ҳолати, ютуқларни ёшларга таништирмоқдамиз ва уларда боксга қизиқиш уйғотмоқдамиз. 

Улар бокс орқали ўзларини кўрсатиб, байроғимизни кўтаришлари ва юртимиз мадҳиясини яграшига сабабчи бўлишса - биз учун энг катта ютуқ шудир", - деди Муроджон Мамадалиев.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг